Введен механизм списания просроченной дебиторской задолженности по экспорту
Тадбиркорлик субъектларига экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини ўз маблағлари ҳисобидан сўндириш имконияти берилди. Механизм 2027 йил 1 январгача амал қилади.
Президент ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартириш учун бир марталик умумдавлат акциясини эълон қилди. Бу чора тадбиркорлик субъектларига активларнинг белгиланган муддатларда репатриация қилиниши таъминланмаган ҳолларда юзага келган қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришга рухсат беради. Акция 2027 йил 1 январга қадар бўлган муддатга жорий этилмоқда.
Акция «Е-Коп1гаК» ташқи савдо ахборот тизимида муддати ўтган сифатида қайд этилган ва хорижий контрагент томонидан тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаган дебитор қарздорликларга нисбатан татбиқ этилади. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда шундай улушга эга бошқа юридик шахслар бу механизмдан фойдалана олмайди.
Муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндириш учун валюта маблағларини йўловчи божхона декларацияси ва тегишли ишончномаларни тақдим этмасдан, хизмат кўрсатувчи банк кассалари орқали тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағига киритиш мумкин. Бундай маблағлар товарлар, ишлар ва хизматлар экспортидан келиб тушган валюта тушуми сифатида эътироф этилмайди ва ҚҚС бўйича нол даражали ставка қўлланилишига асос бўлмайди.
Банк кассаси орқали маблағлар киритилгандан сўнг, «Е-Коп1гаК» тизимида тадбиркорлик субъектининг муддати ўтган дебитор қарздорлиги суммаси кирим қилинган маблағ суммасига мос равишда автоматик равишда қисқаради. Шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жариманинг ундирилмаган қисми кирим қилинган маблағларга мутаносиб равишда бекор қилинади.
2027 йил 1 январдан бошлаб суд ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарима миқдорини икки бараварга камайтиради. Камайтириш резидент ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминлаш бўйича виждонарҳаракат қилган ҳолда ўзига боғлиқ барча чораларни кўрганлиги, ёки ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг 50 фоиздан ортиқ қисми репатриация қилиниши таъминланганлиги, ёки халқаро санкциялар, банк ва тўлов тизимларидаги чекловлар сабабли активларни репатриация қилиш имконияти чекланганлиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Жаримани камайтириш устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондида шундай улушга эга юридик шахсларга татбиқ этилмайди. Мустасно ҳолатлар сифатида енгиб бўлмас куч таъсида юзага келган ҳолатлар белгиланган тартибда тасдиқлангандагина кўриб чиқилади.